Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги энг қиммат меҳмонхона сотувга қўйилди. Сабаби эса…

Ўзбекистондаги энг қиммат меҳмонхона сотувга қўйилди. Сабаби эса…

Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилишича, Ўзбекистон меҳмонхонаси комплексини сотиш бўйича очиқ танлов савдолари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон меҳмонхонаси Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири. У 1974 йилда, шаҳарнинг қоқ марказида қурилган. Меҳмонхона ойналаридан Амир Темур хиёбони кўриниб туради. Кўп қаватли меҳмонхона ер қимирлашига чидамли бўлиши учун ярим айлана шаклида лойиҳалаштирилган. Меҳмонхонанинг архитектураси ўзида замонавий, европа услубларининг миллийлик билан уйғунлигини мужассамлаштиради. Бу ерда Европа стандарларига тўлиқ риоя этилган ҳолда, аммо шарқ анъаналарини унутмаган ҳолда хизматлар кўрсатилади.

Маълум қилинишича, танлов предметининг бошланғич баҳоси 33 миллион АҚШ доллари этиб белгиланган.

Хўш, муҳташам меҳмонхона хорижлик ишбилармонларга насиб этадими ёки маҳаллий тадбиркорларимизга!

Дарвоқе, сайтимизни кузатиб боринг, танлов шартларини эълон қиламиз!

Киритилди: 12:37 12.02.2019. Ўқилди: 7176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!