Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда ёшлар ўртасида коронавирусдан ўлим ҳолати рўй бераётганининг сабаби айтилди 

Ўзбекистонда ёшлар ўртасида коронавирусдан ўлим ҳолати рўй бераётганининг сабаби айтилди 

Кеча АОКА штабида бўлиб ўтган брифинг вақтида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков бир қатор муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарди.

— Нега чет давлатдан фуқароларимизни тинимсиз олиб келяпмиз? Бу аҳволда касалликни тўхтатиш мумкинми?
— Чет давлатлардан фуқаролар давлат раҳбарининг кўрсатмаларига мувофиқ чартер рейслари ташкил этилиб олиб келиняпти. Улар дарҳол карантинга олиняпти ва касаллик аниқланса даволаш чоралари кўриляпти.

— Нега чет давлатларда асосан катта ёшдагилар вафот этган бўлса, бизнинг юртимизда ёшлар орасида ҳам ўлим қайд этилди?
— Касалликдан ўлим ҳолати асосан катта ёшдагиларда, жарроҳлик амалиётларидан кейин, сурункали соматик касалликлар билан оғриган инсонларда (юрак касалликлари, қандли диабет, буйрак касалликлари, ўпканинг сурункали касалликлари) қайд этилмоқда.

Юртимизда ўлим ҳолати ёшларда ҳам қайд этилишига вафот этган ўша ёш фуқароларнинг тиббий ёрдамга кечикиб мурожаат этганликлари сабаб бўлди.

— Қандай касалликлари мавжуд бўлганда фуқароларимизга четдан юртимизга кириб келишига рухсат берилмайди?
— Ўзбекистон фуқаролари ҳар қандай юқумли ва паразитар касалликларга чалинган бўлмасин, ўз юртига киришга ҳақли.

Киритилди: 08:37 26.05.2020. Ўқилди: 5206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!