Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда яна 200 дан ортиқ одам коронавирусга чалинди

Ўзбекистонда яна 200 дан ортиқ одам коронавирусга чалинди

🔺2020 йил 20 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 640 (+206) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 106 нафари Тошкент вилоятида, 100 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида яшаган 56 ёшли Ў.Б. (эркак) ҳамда 77 ёшли Р.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 436 нафар, Тошкент вилоятида 119 нафар, Наманган вилоятида 48 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Қашқадарё вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида ҳам 13 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 47 932 (+661) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 275 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 23:12 20.09.2020. Ўқилди: 3274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!