Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда қашшоқликни камайтириш учун 700 млн доллар ажратилади

Ўзбекистонда қашшоқликни камайтириш учун 700 млн доллар ажратилади

Ўзбекистонда Жаҳон банки, БМТнинг Ривожланиш дастури ва бошқа халқаро ташкилотлар билан бирга Камбағалликни камайтириш дастурини ишлаб чиқилади. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтиб ўтди.

Президентимизнинг айтишича, ушбу мақсадлар учун 700 миллион доллар жалб қилинади. Шунингдек, халқаро меъёрлар асосида чуқур ўрганишлар ўтказиб, камбағаллик тушунчаси, уни аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубларини қамраб олган янги методология яратилади.

Давлатимиз раҳбари йил давомида бюджет тизими ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори инфляциядан юқори миқдорда оширилишини таъкидлаган.

«Нафақа тайинлашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиш ва уни белгилашда очиқ ва адолатли тизимни яратиш, бу борада маҳалланинг иштирокини танқидий қайта кўриб чиқиш лозим.

Фуқароларимиз пенсияга чиқиши учун фақат паспорти билан мурожаат қилиши кифоя бўладиган тизим яратилади», — деган у.

Шавкат Мирзиёев, 2020 йилда кексалар, жумладан, ёлғиз кексалар билан ишлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича яхлит ва таъсирчан тизим яратиш зарурлигини ҳам айтиб ўтган.

Киритилди: 16:55 25.01.2020. Ўқилди: 2688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!