Бугун 18 август, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда қандли диабет билан касалланган беморлар сони 4—5 баробарга кўпайиши кутилмоқда

Ўзбекистонда қандли диабет билан касалланган беморлар сони 4—5 баробарга кўпайиши кутилмоқда

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Юсуфалиевнинг cўзларига кўра, 2015 йили мамлакатда қандли диабет билан касалланган 170 536 та бемор рўйхатга олинган эди. Бугунги кунга келиб эса 230 610 та бемор рўйхатга ва назоратга олинган. 

«Кўриб турибмизки, қандли диабетга чалинганлар охирги 3 йилда деярли 60 мингтага кўпайган. Бундан кейин скрининг текширувлари ва касалликни аниқлаш ишлари кўпайиб боради. Ўзбекистонда қандли диабет билан касалланган беморлар сони ортиши кутилмоқда», — деди Юсуфалиев.

Қайд этилишича, олиб борилган тадқиқотлар ва Наманганда ўтказилган ўрганишлар натижасида Ўзбекистонда қандли диабет билан касалланган беморлар сони (230 минг) келгусида 4—5 мартага ошиши мумкин. Таъкидланишича, шу 230 минг бемордан 66 765 нафарига давлат томонидан инсулин берилади.

Киритилди: 16:25 14.08.2019. Ўқилди: 841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!