Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда аёл шифокорлар сони қанча?

Ўзбекистонда аёл шифокорлар сони қанча?

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республика бўйича жами шифокорлар сони 91,9 минг нафарни ташкил этди. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, шундан аёл шифокорлар сони 44,3 минг нафар (жами шифокорларга нисбатан 47,7  фоиз)ни ташкил қилган.

Ҳар 10 000 аҳолига нисбатан шифокорлар сони 27,1 нафарга тенг бўлгани айтилмоқда.

Ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари сони 365,6 минг нафарни ташкил этиб, шундан 333,4 минг нафари аёллар (жами ўрта тиббиёт ходимларига нисбатан 91,2 фоиз).

Ҳар 10 000 аҳолига нисбатан ўрта маълумотли тиббиёт ходимлари сони 107,8 нафарни ташкил қилди.

Киритилди: 15:05 31.10.2020. Ўқилди: 3026 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!