Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми илк бор аниқланган 10 ёшли қиз ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми илк бор аниқланган 10 ёшли қиз ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми илк марта 10 ёшли болада аниқланганди. Маълум бўлишича, қизчада касаллик оғир кечмаган ва асоратлар қолдирмаган. 12 кунлик даволанишдан сўнг шифохонадан уйига жавоб берилган.

Ўзбекистонда коронавируснинг британча штамми қайд этилгани ҳақида 30 январь куни хабар қилинганди. Янги штамм 23 январда оила аъзолари билан БААдан Тошкентга қайтган 10 ёшли қизда аниқланганди.

Kun.uz беморнинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида маълумот олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди.

«Коронавируснинг британча штамми бизнинг ҳудудимизда илк бор қайд этилган 10 ёшли қиз БААнинг Дубай шаҳридан келган ва жорий йилнинг 23 январида госпитализация қилинганди.

Бемор ўз вақтида ва белгиланган стандартлар бўйича тўлақонли даволанди. Касаллик оғир кечмади, асоратлар қолдирмади ва ҳозирги кунда бемор соғайиб, 5 февралда уйига жавоб берилган. Яъни 12 кун давомида даволаш ва кузатувда бўлган.

Қайта текширувлар натижасида унда вирус аниқланмаган», – деди Фурқат Санаев.

Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг нисбатан хавфлироқ экани айтилаётган янги штамми мамлакатга кириб келишининг олдини олиш учун бу штамм кенг тарқалган Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тақиқланган. Ўтган ҳафта Германия бу рўйхатдан чиқарилди.

«Британча штамм аэропортдаёқ жиловлангани – ютуғимиз», – деганди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков брифинглардан бирида.

Киритилди: 11:16 26.02.2021. Ўқилди: 3492 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!