Бугун 10 август, 2020 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган охирги 4 киши ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган охирги 4 киши ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 37 нафарга етгани ҳақида хабар бергандик.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, янги касалланиш ҳолатлари карантинга олинган шахслар орасида аниқланган, улар Вирусология институтида шифокорлар назорати остида, аҳволи яхши.

20 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 33 нафарга етган эди — касалланганлар сони бир суткада 10 кишига кўпайганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг тўққиз нафари касаллиги аввал аниқланган шахсларнинг қариндошлари, яна бири эса яқинда хориждан келган фуқаро эканини маълум қилган, бироқ айнан кимларнинг қариндоши эканига, хориждан келган фуқаро айнан қаердан, қачон, неча нафар йўловчи билан бирга келганига аниқлик киритмаган эди.

Киритилди: 12:11 21.03.2020. Ўқилди: 19191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!