Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирусга чалинаётганлар сони яна кескин кўпаймоқда

Ўзбекистонда коронавирусга чалинаётганлар сони яна кескин кўпаймоқда

2021 йил 15 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86022 (+292) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 2 нафари Андижон вилоятида,
– 7 нафари Бухоро вилоятида,
– 2 нафари Жиззах вилоятида,
– 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
– 3 нафари Наманган вилоятида,
– 21 нафари Самарқанд вилоятида,
– 3 нафари Сирдарё вилоятида,
– 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
– 2 нафари Фарғона вилоятида,
– 2 нафари Хоразм вилоятида,
– 37 нафари Тошкент вилоятида,
– 206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
– Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафари,
– Бухоро вилоятида 10 нафар,
– Наманган вилоятида 3 нафар,
– Сирдарё вилоятида 4 нафар,
– Тошкент вилоятида 23 нафар,
– Тошкент шаҳрида 143 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 83649 (+187) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 635 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1738 нафар бемор даволанмоқда.

Киритилди: 10:23 16.04.2021. Ўқилди: 4114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!