Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ўзгарди, қурбонлар ошди

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ўзгарди, қурбонлар ошди

2020 йил 29 октябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 392 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг: 
— 72 нафари Тошкент шаҳрида, 
— 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар: 
— Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар, 
— Андижон вилоятида 11 нафар, 
— Қашқадарё вилоятида 7 нафар, 
— Наманган вилоятида 10 нафар, 
— Сирдарё вилоятида 21 нафар, 
— Сурхондарё вилоятида 7 нафар, 
— Фарғона вилоятида 10 нафар, 
— Тошкент шаҳрида 62 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 63 581 (+135) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 250 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
 

Киритилди: 17:04 29.10.2020. Ўқилди: 3104 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!