Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирус! Бугун 3та рекорд қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус! Бугун 3та рекорд қайд этилди

Афсуски, шу йилнинг 8 июль куни мамлакатимизда 422 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 295 нафари карантин муассасаларида, 127 нафари аҳоли орасида аниқланган. 

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
 
❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 249 нафар фуқаро соғайди. 
 
❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 11092 нафар бемордан 7060 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 63 фоизни ташкил этмоқда.
 
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3987 нафар бемордан 31 нафари оғир, 12 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Киритилди: 00:02 09.07.2020. Ўқилди: 10301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!