Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморларда касаллик белгилари қачон намоён бўлмоқда?

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморларда касаллик белгилари қачон намоён бўлмоқда?

Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморларда касалликнинг клиник белгилари аксарият ҳолларда ўнинчи кундан бошлаб намоён бўлмоқда. Бу ҳақда бош санитария инспектори Нурмат Отабековга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар берди.

«Касалликнинг яширин даври деганда вирус организмга тушгандан кейин клиник белгилар намоён бўлгунга қадар давом этадиган муддат тушунилади. Коронавируснинг яширин даври 14 кун деб белгиланган.

Тиббий кузатувларимиздан маълум бўлмоқдаки, қарийб 95-97 фоиз ҳолатларда коронавируснинг клиник белгилари вирус юққандан кейинги 10-, 12-кунларда намоён бўлишни бошлаяпти», деди Нурмат Отабеков 5 апрель кунги брифингда.

Маълумот учун, коронавируснинг асосий клиник белгилари – тана ҳароратининг кўтарилиши, қуруқ йўтал ва нафас қисиши ҳисобланади.

Киритилди: 15:55 05.04.2020. Ўқилди: 9447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!