Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда камдан-кам учрайдиган табиат ҳодисаси кузатилмоқда

Ўзбекистонда камдан-кам учрайдиган табиат ҳодисаси кузатилмоқда

Сўнгги кунларда Ўзбекистон аҳолиси ғайриоддий ҳодисани кузатиши мумкин — қор доналари ҳудди тумандан тушгандек ёғади. «Газета.uz» «Ўзгидромет»дан изоҳ сўради.

Маълум қилинишича, бу ҳодиса Ўзбекистонда ниҳоятда кам учрайди. У совуқ Сибир антициклонининг таъсиридан келиб чиқади.

«Шу билан бирга, ер юзасидаги ҳаво қатламларининг тунги кучли совиши туфайли пастки ҳаво қатламлари юқори қатламлардан совуқроқ бўлганда, ҳароратнинг тескари ўзгариши содир бўлади. Натижада конвекцияни олдини оладиган „блокировка қилувчи“ қатлам пайдо бўлади», — дея аниқлик киритди «Ўзгидромет».

Бундай ҳолатда, жадал равишда ишлайдиган қозонларнинг қувватлари орқали ҳавога кўп миқдорда ташланадиган илиқ буғ, ҳудди шу қатламга «урилиб» тушгандек, қуюқлашади ва қор доналари шаклида ёғади.

Тадқиқотчилар буни «техноген қор» деб аташади. Лекин бу антропоген омил таъсирида ўзгартирилган табиий ҳодисадир, дейилади изоҳда.

Киритилди: 16:59 06.01.2021. Ўқилди: 9137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!