Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда жамоат транспортининг қанчаси электр ёнилғига ўтказилиши айтилди

Ўзбекистонда жамоат транспортининг қанчаси электр ёнилғига ўтказилиши айтилди

Ўзбекистонда 2023 йилгача жамоат транспортининг 50 фоизи электр ёнилғига ўтиши маълум қилинди. Бу ҳақда кеча АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Азиз Калимбетов иштирокида бўлиб ўтган брифингда таъкидланган.

Азиз Калимбетовнинг таъкидлашича, 2023 йилгача бўлган Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси доирасида жамоат транспортининг камида 50 фоизини газ-баллон ёнилғиси, электр ва бошқа муқобил ёнилғи турларига ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, 2021 йилнинг ўтган даврида республикада 3 миллиондан ортиқ автотранспорт воситасининг 60 фоизи газ ёнилғисида ҳаракатланишга мўлжаллангани аниқланган.

Қайд этилишича, транспорт воситаларидан атмосферага ташламаларни камайтириш ва меъёр даражасида эканини аниқлаш мақсадида 2021 йилнинг баҳор мавсумида «Тоза ҳаво» тадбирининг биринчи босқичи ўтказилган.

«Тадбир давомида 120 мингдан ортиқ транспорт воситаси кўрикдан ўтказилиб, уларнинг қарийб 5 мингтаси белгиланган меъёрлардан ортиқ экани аниқланди ва уларнинг 1,5 мингга яқини вақтинча тўхтатилиши эвазига атмосферага кунига ўртача 80 тонна зарарли моддалар ташланишининг олди олинди. Ҳозирда тадбирнинг 2-босқичи 10 августдан 10 сентябргача бўлиб ўтмоқда», — деди Азиз Калимбетов.

Киритилди: 21:15 08.09.2021. Ўқилди: 2946 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!