Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда илк бор! Андижонда масжид сотувга қўйилди (фото)

Ўзбекистонда илк бор! Андижонда масжид сотувга қўйилди (фото)

e-auksion.uz сайтида турган маълумотларга қараладиган бўлса, бино иншоот сифатида Лот № 0073202 рақам билан сотувга қўйилган масжиднинг нархи ҳозир 767 млн. 500 минг сўм қилиб белгиланган.

Jahon.uz нинг ёзишича, Андижон вилояти Андижон шаҳри Дўстлик кўчаси 7-уйда жойлашган бино Давлат ижрочиси Ибрагимов Фарохидин Фархотович (МИБ ижрочиси) томонидан банд қилинган.

Фойдали майдони 1716,24 кв.м бўлган ва 2018 йил Андижон шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан ҳужжатлаштирилган бинонинг қурилиш ости майдони (га)0,193186кв.м дан иборат.

Ер участкасининг умумий майдони (га)0,301686 кв.м деб қайд қилинган.

Киритилди: 11:34 17.05.2019. Ўқилди: 4987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!