Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилади

Гидрометеорология хизмати маркази 3 – 6 июль кунлари учун эълон қилган об-ҳаво маълумотини ЎзА маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3 июлда кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража, 4-6 июлда кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-4 июлда 18-23 даража, 5-6 июлда 20-25 даража, кундузи 3 июлда 31-36 даража, 4-6 июлда 35-40 даража иссиқ бўлади.

ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 3 июлда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 4-6 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 ва 5-6 июлда 20-25 даража, 4 июлда 18-23 даража, кундузи 3 июлда 30-35 даража, 4 июлда 33-38 даража, 5-6 июлда 35-40 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 ва 5-6 июлда 22-27 даража, 4 июлда 20-25 даража, кундузи 3 июлда 33-38 даража, 4-6 июлда 35-40 даража иссиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 3 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, 4-6 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 июлда 19-24 даража, 4-5 июлда 18-23 даража, 6 июлда 20-25 даража, кундузи 3 июлда 30-35 даража, 4-6 июлда 33-38 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 3 июлда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 4-6 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 июлда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 июлда 14-19 даража, 4-6 июлда 11-16 даража илиқ, кундузи 3-4 июлда 18-23 даража, 5-6 июлда 25-30 даража иссиқ бўлади.

Киритилди: 10:20 02.07.2019. Ўқилди: 1536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!