Бу ҳақда Давлат солиқ хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тизим 2026 йил 1 январдан жорий этилади. У ҳисобварақ-фактура яратилаётган пайтнинг ўзидаёқ маълумотларни таҳлил қилади ва уларга хавф даражасини белгилайди.
Агар юқори хавф белгилари аниқланса, ҳисобварақнинг мақоми харидорга кўрсатилади.