Бугун 20 февраль, 2019 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси йил бошидан буён илк марта арзонлашди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси йил бошидан буён илк марта арзонлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 12 февралдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 6 сўм 38 тийинга арзонлашиб, 8395 сўм 15 тийинга етган.

Евро курси эса 113 сўм 8 тийинга арзонлашиб, 9510 сўм 3 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 68 тийинга арзонлашиб, 127 сўм 67 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 122 сўм 52 тийинга қимматлашиб, 10 869 сўм, 20 тийинни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, доллар курси сўнгги марта 11 декабрь куни 2 сўм, 21 тийинга арзонлашганди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Киритилди: 16:45 11.02.2019. Ўқилди: 1023 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!