Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда биринчи нефть кони қачон ва қаерда топилган?

Ўзбекистонда биринчи нефть кони қачон ва қаерда топилган?

Ўзбекистон нефть ва газ саноати 120 йиллик тарихга эга. Нефть ва газ конларини қидириш ва ўзлаштириш ишлари 1885 йилдан бошланган.

Аслида, милоддан аввалги IV асрда Искандар Зулқарнайн ва унинг лашкарлари Марказий Осиёга юриш қилганда, бу ўлкада «қорамой»ни учратган, аммо ундан қандай фойдаланишни яхши билишмаган.

1898 йилда муҳандис С.А. Ковалевский бошчилигида бир гуруҳ рус тадбиркорлари Чимён (Фарғона водийси) қишлоқларида нефт конларини қидиришга киришдилар. Улар 1901 йилда биринчи қудуқни пармалашга киришиб, 1904 йил 278 метр чуқурликдаги нефт қатламини очишга эришдилар. Бу қудуқ суткасига 130 тонна нефт бера бошлади. Шу кон асосида «Чимён» нефт жамияти тузилди.

Шунингдек, 1901 йилда Мойлисойда 168 метрдан нефт отилиб чиққан, суткасига 25 тонна нефт берган. 1903 йилда шу асосда корхона ташкил этилган. 1907 йилда Чимён ёнидаги Ёрқўтонда нефть қудуғи пармаланиб, 1910 йилда ишга туширилган.

Киритилди: 15:25 14.10.2019. Ўқилди: 4942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!