Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда 370 минг ишчининг ойлик маоши ошади. Улар кимлар?

Ўзбекистонда 370 минг ишчининг ойлик маоши ошади. Улар кимлар?

2019 йилнинг 1 январидан бошлиб энг кам иш ҳақи олувчи ходимларнинг иш ҳақлари ўртача 10 фоизга оширилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабарида келтирилди.

Жумладан:

- 1 разрядда иш ҳақи олувчи ходимлар (фаррош, қоровул, ишчи ва бошқалар) нинг иш ҳақлари 1,15 баробарга;

- 2 разрядда иш ҳақи олувчи ходимлар (хайдовчи, боғбон, иш юритувчи ва бошқалар) нинг иш ҳақлари 1,1 баробарга;

- 3 разрядда иш ҳақи олувчи ходимлар (электрик, сантехник, кассир, лаборант ва бошқалар) нинг иш ҳақлари 1,05 баробарга оширилди.

Шундай қилиб, энг кам иш ҳақи миқдорларининг оширилиши (2018 йил 15 июлдан 7 фоизга ва 1 ноябрдан эса 10 фоизга) ва кам иш ҳақи олиб 1 разрядда ишловчи ходимларнинг иш ҳақларини оширилиши ҳисобига энг кам иш ҳақи миқдори ўтган йилнинг январ ойига нисбатан 1,35 баробарга (1,07 1,1 1,15) оширилди.

Мисол учун, бюджет ташкилотларида 1 ставкага ишловчи фаррошнинг ойлик иш ҳақи миқдори ўтган йилнинг 1 январ ҳолатига (устама ва қўшимча тўловларни ҳисобга олмаган ҳолда) 426,5 минг сўм (172 240 2,476) бўлган бўлса, 2019 йил 1 январидан эса 577 минг сўмни (202 730 2,847) ташкил этди, ёки 151 минг сўмга ошди.

Таъкидлаш лозимки, энг кам иш ҳақи миқдорининг ва ягона тариф сеткасининг қуйи даражалари тариф коэффициентларининг оширилиши бюджет соҳасида фаолият юритаётган 370 минг ишчининг ойлик иш ҳақини ва шу билан бирга иқтисодиётнинг турли жабҳаларида кам иш ҳақи олиб ишловчи ишчиларнинг иш ҳақларини ошишига олиб келади , дейилади Молия вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 октябрдаги Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида ги Фармонига мувофиқ 2019 йилнинг 1 январига қадар меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини қайта кўриб чиқиш белгиланганди.

Qalampir.uz

Киритилди: 13:10 31.01.2019. Ўқилди: 10770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!