Ўзбекистонда 1 апрель 6:00 га қадар шахсий автомобилда рухсатномасиз (махсус стикерсиз) ҳаракатланишга рухсат берилди. Бу ҳақдаги тегиши эълонлар Давлат хизматлари марказларига жойлаштирилган.

Русхатнома олиш жараёни Ягона портал — My.gov.uz орқали амалга оширилиши маълум қилинган.

Аввалроқ 30 март соат 6:00 дан бошлаб рухсатномасиз (махсус стикерсиз) машиналарда ҳаракатланиш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди.