Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон ёшлари ўртоқлик ўйинида Қозоғистонни мағлуб этди

Ўзбекистон ёшлари ўртоқлик ўйинида Қозоғистонни мағлуб этди

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон U21 терма жамоаси бугун Тошкентда Қозоғистон ёшлар жамоасига қарши илк ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Баҳснинг катта қисмида ҳисоб очилмади. Ваҳоланки, ўйиннинг 2-дақиқасида гол уришимиз мумкин эди, аммо рақиб дарвозабони тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишга улгурди.

84-дақиқада эса қозоғистонлик марказий ҳимоячи хатога йўл қўйиши оқибатида Фирдавс Абдураҳмонов тўпни эгаллаб олди ва псобон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қилди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув 14 октябрь куни бўлиб ўтади.

U21 ўртоқлик ўйини.
Ўзбекистон - Қозоғистон - 1:0 (0:0)
Гол: Фирдавс Абдураҳмонов (84)

Киритилди: 23:13 12.10.2025. Ўқилди: 987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!