Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон халқаро шартномалардан бирига қўшилди

Ўзбекистон халқаро шартномалардан бирига қўшилди

"Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ-4806-сон, 12.08.2020 й.). 

Қарор билан Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомага (Минск, 2016 йил 28 октябрь) қўшилди.

Шу муносабат билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мазкур халқаро шартнома амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг меҳнат, миграция ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Битим 1992 йил 13 ноябрда Москва шаҳрида тузилган.

Киритилди: 17:42 13.08.2020. Ўқилди: 2922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!