Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Қозоғистон муҳим келишувга эришди

Ўзбекистон ва Қозоғистон муҳим келишувга эришди

Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл транспортида юк ташиш тарифларини 50 фоизга туширишга келишиб олдилар, деди пайшанба куни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси Саидикрам Ниязхўжаев.

Шунингдек, у Афғонистонда тарифлар масаласи ҳал қилинаётганини таъкидлади, деб ёзади РИА Новости.

"Энди темир йўл тарифларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўл транспортида 50 фоизлик чегирма бериш тўғрисида шартнома имзолади. Яъни ушбу масалалар энди икки томонлама даражада тўлиқ ишлаб чиқилган", — деди Ниязхўжаев халқаро видеоконференция чоғида".

Унинг сўзларига кўра, томонлар Афғонистон ҳудудида аллақачон темир йўл транспорти учун тарифларни пасайтириш масаласида ишламоқда.

Шунингдек, элчи бугунги кунда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича уч томонлама — Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма корхонасини яратиш масаласини кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

 

Киритилди: 14:33 29.05.2020. Ўқилди: 5574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!