Бугун 16 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон Украинадан шакар сотиб олишни камайтирди

Ўзбекистон Украинадан шакар сотиб олишни камайтирди

Ўзбекистон Украина шакарининг асосий харидори бўлишдан тўхтади. Бундан Украинанинг Укрцукор шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотлари дарак бермоқда.

Март ойида Украина 30,2 минг тонна шакар сотди. Асосий ҳажмлар Озарбойжон (17%) ва Тожикистонга (14%) етказиб берилди. Ўзбекистон ҳиссасига 13% тўғри келди. Таққослаш учун, 2018 йил март ойида Ўзбекистон Украинадан 23,5 минг тонна шакар импорт қилган. Бу мамлакат умумий шакар экспортининг 50%ини ташкил этади.

Февраль ойида Ўзбекистон, Укрцукор хабарига кўра, учта асосий харидор орасидан ҳам жой олмади - асосий ҳажмлар Озарбойжон (25%), Буюк Британия (18%), Қирғизистон ва Исроилга (13%дан) етказиб берилди.

Аввалроқ, шакар импорти бир неча баробарга тушиб кетгани маълум бўлганди. Январь-февраль ойларида мамлакат 18,3 миллион долларлик хорижий шакарни сотиб олди, бу 2018 йил январь-февраль ойидаги кўрсаткичга қараганда деярли 81 фоизга кам.

Manba: oxo.uz

Киритилди: 21:00 16.04.2019. Ўқилди: 1387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!