Нурбек Сарсенбаевнинг дисквалификация муддати якунланди.
Маълумки, футболчимиз Осиё кубоги финалида қизил карточка олгани сабабли учта учрашувга дисквалификация қилинган эди.
Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Эндиликда Нурбек Сарсенбаев навбатдаги босқич ўйинларида жамоамизга ёрдам бера олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичи доирасидаги учрашувни 15 ноябрь куни соат 20:45 да Хорватия U-17 терма жамоасига қарши ўтказади.