Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги отишмада ҳалок бўлганларнинг исмлари маълум қилинди

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги отишмада ҳалок бўлганларнинг исмлари маълум қилинди

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги Ишқобод чегара постига қуролли ҳужум пайтида чегара назоратчиси ва милиция ходими ўлдирилди, 15 жангари йўқ қилинди.

Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида содир бўлган воқеа пайтида ҳалок бўлган хавфсизлик ходимларининг исмлари маълум бўлди, дея хабар беради Спутник Тожикистон манбаси.

Ҳалок бўлганлардан бири чегара назоратчиси Иззатулло Абубакр, Душанбедаги Зарафшон туманидаги таниқли дин арбоби Абубакр Латипов ёки Мулло Абубакрнинг ўғли бўлган.

У атиги 26 ёшда эди. Иззатуллонинг қариндошларига кўра, у яқинда уйланган бўлган. 

Ҳужум пайтида ҳалок бўлган иккинчи - милиция ходими Баҳром Шаҳзода. У Рудаки тумани Эсанбай қишлоғида участка милицияси ходими бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, тунда 20 кишидан иборат қуролли гуруҳ Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги Ишқобод чегара постига ҳужум қилишган, улардан 15 таси воқеа жойида йўқ қилинган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ИШИДнинг ҳибсга олинган жангарилари террорчилик хуружларини режалаштирганликларини тан олишган. Айни пайтда воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи тузилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:50 07.11.2019. Ўқилди: 8187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!