Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон тиббиёт оғир жудоликка учради

Ўзбекистон тиббиёт оғир жудоликка учради

Тошкент фармацевтика институти ректори Иброҳим Олимжонов оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев хабар қилди.

“Соғлиқни сақлаш соҳаси, илм-фани оғир жудоликка учради. Тошкент фармацевтика институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Олимжонов Иброҳим Инамович 61 ёшида вафот этди”, дейилади хабарда.

Иброҳим Олимжонов1959 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1982 йилда Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт (ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт) институтини муваффақиятли тамомлаб, Андижон шаҳар 2- болалар шифохонаси врач интерни, ординатори, даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари, кейинчалик Андижон давлат тиббиёт институти кафедра ассистенти, доценти ва кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатган. У 2012-2018 йилларда мазкур институт ўқув ишлари бўйича проректори ва ректори вазифасида ҳам ишлаган. 2018 йилдан Тошкент фармацевтика институти ректори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент фармацевтика институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Алимджанов Иброҳим Инамовичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Киритилди: 19:04 19.01.2020. Ўқилди: 3883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!