Фаби Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь йиғини доирасидаги иккинчи ўртоқлик ўйинида қатнашади.
Вакилларимиз Малайзиянинг Малакка шаҳрида Уругвай терма жамоаси билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:45да "Ханг Жебат" стадионида старт олади.
Бу ўйиндан олдин "оқ бўрилар" Кувайтни енгган бўлса (2:0), Уругвай Доминикан Республикасини таслим қилди (1:0).
Ўртоқлик учрашуви.
Ўзбекистон - Уругвай
Малакка. "Ханг Жебат" стадиони. 17:45