Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Ўзбекистон темир йўллари» «обнал фирма»ларга аралашиб қолишида ДСҚнинг ҳам айби борлигини маълум қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» «обнал фирма»ларга аралашиб қолишида ДСҚнинг ҳам айби борлигини маълум қилди

Давлат солиқ қўмитаси томонидан аниқланган «нақдлаштирувчи корхоналар»нинг ярмидан кўпи давлат ёки давлат улуши мавжуд корхоналар эканлиги айтилганди. Бу каби корхоналар орқали «пул айлантирган» давлат корхоналари рўйхатига бюджетга 2,3 триллион сўм зарар келтирган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ етакчилик қилган. Компания ушбу ҳолат бўйича расмий баёнот билан чиқди.

Компаниянинг маълум қилишича, ҳар бир ҳолатни алоҳида чуқур танқидий кўриб чиқилиши натижасида тақдимномада келтирилган 18,8 миллиард сўмлик ҳолатдан 530 миллион сўмлик шартномаларда (2,8 фоиз) битим тузган маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тўлаши лозим бўлган ҚҚСни тўламаган.

Тадбиркорлар томонидан тўланмаган 69 миллион сўм ҚҚС айбдор шахслардан ундирилган ва ўрнатилган тартибда солиққа йўналтирилмоқда.

«Шубҳали контрагентлар билан тузилган шартномаларнинг аксарият қисми товар-хом ашё биржаси савдо платформалари орқали расмийлаштирилган. Ушбу йўналишда ‘Ўзбекистон темир йўллари’ АЖ Давлат солиқ қўмитасига контрагентларни ишончли солиқ тўловчи корхоналиги ўрганилганидан сўнг товар-хом ашё биржаси савдо платформаларига қўйилиши бўйича ўз таклифини киритди» – дейилади баёнотда.

Таъкидланишича, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ўзининг «ишончли солиқ тўловчи» имижини сақлаб қолиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

Киритилди: 14:31 24.02.2021. Ўқилди: 2844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!