Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон тарихида илк маротаба «Йил одами» эътироф этилди. Унинг ким эканини биласизми?

Ўзбекистон тарихида илк маротаба  «Йил одами» эътироф этилди. Унинг ким эканини биласизми?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳайъати 2018 йилнинг Йил одами деб Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийларини халқаро миқёсда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги буюк хизматлари учун Йил одами соврини билан тақдирлашга қарор қилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

50 йиллик давлат бошқаруви тажрибасига эга, Замонавий Дубай меъмори дея эътироф этилган Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийлари 13 йилдан бери Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти ва бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими лавозимларида фаолият юритиб келади. Унинг раҳбарлигида Дубай шаҳрида оламшумул лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қисқа вақт мобайнида мамлакат дунёдаги энг йирик молия марказлари қаторига қўшилди.

Шу билан бирга, Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Мамлакат чўлларининг одам оёғи етмайдиган энг олис жойларида ҳам инсон ҳаёти учун энг яхши ва энг юқори шарт-шароитлар яратилди. Юксак истеъмолчилик маданияти ва улар ҳақ-ҳуқуқларининг таъминланиши қонуний мажбурият эмас, балки инсонларнинг кундалик ҳаёт тарзига айланди , дейди федерация раиси Саримсоқов.

Рашид Али ал-Мазруи жаноби олийларига Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактум ҳазрати олийлари мукофотланган Йил одами нишони ва сертификати топширилди.

Тадбирда Федерация кенгаши аъзолари, Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатия корпуси вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

58edc6a8-7410-4334-98e3-2039413aa12a.jpg

Снимок.JPG

Киритилди: 12:25 15.03.2019. Ўқилди: 6589 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!