Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурига киритаман деб 2 миллион сўраган шахс ушланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурига киритаман деб 2 миллион сўраган шахс ушланди

Судланувчи О.В. қасдан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган. 

Жумладан, у ўзганинг мол-мулкин алдов ҳамда ишончини суиистеъмол иқлиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2019 йилнинг 09 июнь куни фуқаро И.Н.нинг ишончига кириб, уни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабулига олиб киришни ваъда қилиб, бунинг эвазига ундан .......... шаҳрининг ..... тумани ...... кўчаси ҳудудида 2.000.000 сўм нақд пулларни алдов йўли билан қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ...... шаҳар ИИО ФМБ ..-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, О.В Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасининг 1-қисми билан судланувчи тариқасида ишга жалб қилинган.

Судланувчи О.В суд мажлисида ўзи содир этган жиноий ҳаракатига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигини, содир этган қилмишини оқибатларини англаганлигини, жабрланувчи И.Н билан ўзаро ярашганлигини ва етказилган моддий зарарни суд жараёнида тўлиқ қоплаб берганлигини, ҳозирда жабрланувчи билан бирон-бир тазйиқсиз ярашиб олганлигини билдириб, улар ўрталарида тузилган ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлиги ҳақида кўрсатув бериб, унга нисбатан бўлган жиноят ишини тугатишни сўради.

Жабрланувчи И.Н суд мажлисида судланувчи О.В.га нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, унга етказилган моддий зарар суд жараёнида судланувчи томонидан тўлиқ қопланганлигини, аризани ўз хоҳиши билан ёзганлиги, унга бирон-бир тазйиқ ўтказилмаганлиги, судланувчи О.В билан ўзаро ярашганликларини, ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни тушунганлигини билдириб, жиноят ишини тугатишни сўради.

Суд, жиноят иши ҳужжатлари, жабрланувчи И.Н ва судланувчи О.В.нинг судга тақдим этган ярашув тўғрисидаги аризалари билан танишиб, ишда қатнашаётган прокурорнинг, судланувчи О.В.га нисбатан жиноят ишини томонлар ярашуви муносабати билан ҳаракатдан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, гумон қилинувчи ўз айбига тўлиқ иқрорлиги, етказилган моддий зарар суд жараёнида тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва судланувчига бирон-бир тазйиқ ўтказилмаганлиги, ярашув ихтиёрийлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ЖК 661-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги «Ярашув тўғрисида ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 27-сонли қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, О.В.га нисбатан юритилган жиноят ишини тарафлар ўзаро ярашганликлари муносабати билан тугатишни лозим топди.                                               

А.Жабборов ,Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси                                                                                                                                         

 

 

Киритилди: 12:41 26.03.2020. Ўқилди: 4377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!