Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон поездларида ресторан-вагонлар пайдо бўлди

Ўзбекистон поездларида ресторан-вагонлар пайдо бўлди

Ўзбекистон темир йўл тизимида йўловчилар учун ресторан-вагон, купе-буфет, быстро вагонлар жорий этилди. Ҳозирги кунда маҳаллий олтита йўналишда ресторан-вагонлари, учта йўналишда эса быстро вагонлари ва купе-буфет фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу умумий овқатланиш масканларида Темирйўлйўловчи сервис масъулияти чекланган жамиятининг ишчи-ходимлари Ўзбекистон аҳолиси ва чет эллик меҳмонларга йўл давомида ярим тайёр ва турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш орқали хизмат кўрсатиб келмоқда. Бу ишга корхона томонидан тажрибали, ўз ишининг усталари жалб этилган.

Замонавий ресторан-вагонларида овқат пишириш жараёни тўлиқ электрлаштирилган, бугунги кун талабига жавоб берувчи жиҳозлар билан таъминланган. Ҳозирда Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ресторан-вагонлари ошпазлар ҳамда у ердаги мутахассисларнинг таклиф ва талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланмоқда.

Узоқ масофага ҳаракатланувчи поездларда ресторан-вагон шинам ва ёруғ бўлиб, йўловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Салқин ичимликлар, ширинликлар, тансиқ таомлар муҳайё этилган.

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб электропоездида быстро вагон мавжуд бўлиб, бу ерда тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари йўловчиларга тақдим этилади. Муҳими барча маҳсулотлар мунтазам тармоқнинг санитария эпидемология маркази томонидан назоратдан ўтказилади. Нархлар ҳамёнбоп, тўловларни нақд ёки пластик картаси орқали амалга ошириш мумкин.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 22:02 12.02.2019. Ўқилди: 1643 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!