Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон олтин сотиб олиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон олтин сотиб олиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади

Жаҳон олтин кенгаши ҳисоботларига кўра, Ўзбекистон олтин сотиб олиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон август ойида жами 9 тонна олтин сотиб олиб, захирасини 382,6 тоннага етказган.

«Олтин сотиш бозоридаги беқарорликни ҳисобга олиб, Ўзбекистон ўз захирасини тўлдириш бўйича катта ишларни амалга оширди», – дейилади ташкилот ҳисоботида.

Таъкидланишича, жорий йилнинг апрел ойига қадар Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб турган эди, бироқ қимматбаҳо металл нархининг кескин тушиб кетиши туфайли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин сотишни тўхтатди ва олтинни сотиб олишни бошлади. 2022 йилда олтинни фақат 4 та давлат – Ўзбекистондан фаолроқ сотиб олган.

Айни пайтда олтин заҳираларини сотиш бўйича жаҳон етакчиси Қозоғистон ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, Қозоғистон Россиядаги қийинчиликлар шароитида иқтисодий секторда барқарорликни сақлаб қолиш учун ўз захираларини сотмоқда.

Киритилди: 14:48 05.10.2022. Ўқилди: 2969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!