Бугун 24 май, 2019 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон номини ўзгартириш керакми? Сўров натижалари маълум қилинди

Ўзбекистон номини ўзгартириш керакми? Сўров натижалари маълум қилинди

Сўровда иштирок этган аксарият Sputnik ўқувчилари Ўзбекистон номини ўзгартиришга қарши эканликларини билдиришди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Хитойда таҳсил олаётган самарқандлик талаба Абубакир Маматов Ўзбекистон номини Uzbekland ёки Нeartland деб ўзгартиришни таклиф қилган эди. Унинг фикрича, -истон қўшимчаси Покистон ва Афғонистон билан боғлиқ бўлган салбий тасаввурни уйғотади. У мамлакат номи ўзгартирилса, мамлакатга келаётган туристлар оқими янада кўпаяди, деб ҳисоблайди.

Sputnik сўровида қатнашганларнинг 68,6 фоизи Ўзбекистон номини ўзгартириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки мамлакатнинг барчага маълум номи бор, деган бандга овоз беришган.

Сўровда қатнашганларнинг 16,8 фоизи бу масалани фақат референдум ўтказиш йўли билан ҳал қилиш керак, деб ҳисоблашади.

Sputnik сўровида иштирок этганларнинг 9,4 фоизи Ўзбекистон номини ўзгартириш ғоясини қўллаб-қувватлашди.

Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 5,2 фоизи мамлакат номини ўзгартиришга қарши эмас, лекин бу учун барча хоҳловчилар ўз вариантларини таклиф қилишлари кераклигини қайд этишди.

Киритилди: 17:43 13.03.2019. Ўқилди: 8959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!