Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон коррупция рейтингида нечанчи ўринда?

Ўзбекистон коррупция рейтингида нечанчи ўринда?

Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан юритиладиган “Коррупцияни тасаввур қилиш 2019” индекси бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра Ўзбекистон Республикаси 25 балл билан 5 поғонага юқорилади ва 153-ўринни эгаллади.

Жаҳон миқёсида ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган Шарқий Европа давлатларидан, Грузия (56-балл), Белоруссия (45-балл) ва Черногория (45-балл) қайд этилган. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатларидан: Туркманистон 19-балл, Ўзбекистон ва Тожикистон 25-баллдан тўплашди.

2012 йилдан бошлаб Беларус, Қирғизистон ва Ўзбекистон “Коррупцияни тасаввур қилиш” индекси бўйича ўз поғоналарини сезиларли даражада яхшилаб келмоқда.

Transparency International ташкилотининг 2019 йил ҳисоботига кўра, қуйидаги давлатларда коррупция ҳодисаси деярли кузатилмаётганлигини аниқланган: Дания ва Янги Зеландия 1-ўрин (87 баллдан), Финляндия 3 ўрин (86), Сингапур, Швеция ва Швейцария 4-ўринни (85 баллдан) эгаллаб ижобий натижа кўрсатишди.

“Коррупцияни тасаввур қилиш” индекси 1995 йилдан бошлаб дунёнинг барча мамлакатларида давлат секторида коррупсия даражасини аниқлаш бўйича экспертлар ва тадбиркорлар баҳолари асосида 0 (энг юқори) 100 (энг паст) шкала бўйича баҳоланади. Шунингдек, ушбу индекс Жаҳон банки, World Justice Project, Африка тараққиёт банки, Economist Intelligence Unit  ва бошқа мустақил ва таниқли институтлар томонидан ишлаб чиқариладиган коррупцияга оид маълумотларининг турли манбаларини йиғиш орқали баҳоланади.

 

Киритилди: 15:57 23.01.2020. Ўқилди: 3507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!