Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон футбол фабрикасига айланади! Қандай қилиб?

Ўзбекистон футбол фабрикасига айланади! Қандай қилиб?

Ўзбекистон Футбол Ассациациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов трансфер бозоридаги қоидаларга ўзгартириш киритиш ва Ўзбекистонни футбол фабрикасига айлантиришборасидаги режалари тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда Podrobno.uz маълум қилди.

Футбол амалдори ушбу баёнотни футбол ассоциациясининг ҳудудий вице-президентлари ҳамда вилоят болалар ва ўсмирлар спорт академиялари раҳбарлари билан учрашув чоғида берган.

Ўйинчилар уларга футболни барча сир асрорларини ўргатувчи футбол академияларида 17 ёшгача ўқишади. Кейин футболчи сотилади, академияга эса бундан ҳеч бир фойда йўқ. Бу нотўғри. Агар футболчи билан шартнома тузилса, шартнома суммасининг белгиланган маълум миқдори ушбу футболчини тарбиялаган академия ҳисобига тушиши керак. Келиб тушган пул эса академияни ривожлантириш учун сарфланади, - деди Аҳмаджонов.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, ҳар бир ҳудудда болалар футболини ривожлантириш учун индивидеал режа ишлаб чиқилади.

Биринчи вице-президент Суперлигада иштирок этувчи жамоалар ўйинларини томоша қилишлари учун ҳаваскор футболчиларга стадионда барча шароитни, қулайликларни яратиб бериш лозимлиги таъкидлади. Шунингдек, у мухлисларнинг стадионда ўзини тутиш маданиятини ўстириш, судя ва футболчиларни ҳақорат қилиш каби ёмон одатларга барҳам бериш масаласини илгари сурган.

Истеъдоли ёшларни тарбиялаш орқали биз Ўзбекистонни футбол фпбрикасига айлантиришимиз лозим. Энди тарбияланувчиларни сотиш мумкин бўлади ва футбол академиялари нафақат ўзларини таъминлашлари, балки фойда кўришлари мумкин бўлади. Биз бу тизимни биргаликда ривожлатиришимиз лозим. Ҳар бир ҳудуд учун алоҳида ривожлантириш режалари ишлаб чиқилади, - деган Умид Аҳмаджонов.

podrobno.uz

Киритилди: 22:16 19.02.2019. Ўқилди: 3202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!