Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистон делегацияси Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар молиявий разведка бўлинмаларининг Форумида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар молиявий разведка бўлинмаларининг Форумида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сон Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 8-10 октябрь кунлари Озарбайжон Республикаси Шуша шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар молиявий разведка бўлинмаларининг Форумида иштирок этди.

Мазкур халқаро тадбирда 7 та давлатдан (Венгрия, Озарбайжон, Туркия, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси) ташриф буюрган молиявий разведка бўлинмалари ҳамда бир қатор халқаро ташкилотлар (ФАТФ, МОНЕЙВЭЛ, Евросиё гуруҳи, БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва бошқалар) вакиллари қатнашди.

Форумда иштирокчилар томонидан жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда молиявий разведка бўлинмалари фаолиятига илғор технологиялар ва инновацион ечимларни татбиқ қилиш масалалари муҳокама қилинди ҳамда ўзаро тажриба алмашинилди.

Бундан ташқари, Форум доирасида Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжон Республикаси Молиявий мониторинг хизмати раиси Заур Фатизада билан икки томонлама учрашув ташкил этилиб, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида англашув Меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон делегациясининг ушбу Форумдаги иштироки кўп томонлама идоралараро ҳамкорликнинг янада ривожланиши ҳамда илғор хорижий тажрибаларни алмашишга хизмат қилади.

Киритилди: 10:23 11.10.2024. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!