Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон бозорларида нарх-наво қандай?

Ўзбекистон бозорларида нарх-наво қандай?

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради.

Республикамиз бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 30 июнь ҳолатидаги нархлари

Мол гўшти

28 000 сўмдан– 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда 1 кг. мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан – 40 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Самарқанд шаҳри “Сиёб“ бозорида ва Навоий шаҳридаги “Саховат” МЧЖга тегишли деҳқон бозорида қайд этилган – 34 000 – 42 000 сўм.

Қўй гўшти

32 000 сўмдан – 44 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 кг. қўй гўшти учун пойтахтимизнинг “Миробод”, “Фарҳод”, “Чорсу” бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 32 000 дан 42 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх бу ҳафтада ҳам Тошкентдаги Қўйлиқ деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. қўй гўшти – 40 000 дан 44 000 сўмгача.

Товуқ гўшти

12 000 сўмдан – 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 12 000 сўмдан – 14 500 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Тошкентдаги “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 14 000 – 20 000 сўм.

Гуруч

3 500 сўмдан – 14 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтимизнинг “Фарҳод” деҳқон бозорида қайд этилган – 3 500 – 12 000 сўм.

 

Энг қиммат нарх эса Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Наманганнинг “Сардоба“ деҳқон бозори, Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳамда Тошкентнинг “Чорсу” деҳқон бозорида кузатилган – 4 000 – 14 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

8000 сўмдан – 13 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи Тошкентдаги Фарҳод деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 8 000 сўмдан – 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Наманган шаҳри “Сардоба“ деҳқон бозорида қайд этилган – 9 000 дан 13 500 сўмгача.

Ун

1 750 сўмдан – 4 900 сўмгача

Энг арзон нархдаги ун Тошкентдаги “Фарҳод” бозорида кузатилди. Бу ерда сиз 1 килограмм олий навли ун учун 2 200 сўм тўлашингиз зарур бўлади.

1-навли уннинг килограмми учун энг арзон нарх пойтахтимиздаги “Миробод”, “Фарҳод”, “Чорсу” ва “Қўйлиқ” деҳқон бозорлари ҳамда Фарғона марказий деҳқон бозорида қайд этилди — бу сумма 1 750 сўмни ташкил қилмоқда.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун Тошкент шаҳридаги Миробод деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм.

1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Сирдарёнинг Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 800 сўмгача.

Шакар

4 500 сўмдан – 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги “Миробод” деҳқон бозорида кузатилди – 4 500 – 5 200 сўм.

1 кг шакар учун Республикамиздаги энг қиммат нарх Нукус шаҳар, Жиззах шаҳри ва Навоий шаҳридаги “Саховат” МЧЖга қарашли Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 5 000 – 5 500 сўм.

Тухум

350 сўмдан – 700 сўмгача

Республикамиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350 - 700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка

1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги “Чорсу” Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 1 000 сўмдан – 3 000 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги “Чорсу”, Гулистон шаҳар Марказий деҳқон бозори, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори, ҳамда Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 000 – 3 000 сўмгача.

Помидор

1 500 сўмдан – 6 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтимиздаги Қўйлиқ деҳқон бозорида кузатилди – 1 500 сўмдан – 3 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса пойтахтдаги “Чорсу” ҳамда “Фарҳод” деҳқон бозорлари ва Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида қайд этилди – 2 000 – 6 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

800 сўмдан – 3 500 сўмгача

Энг арзон нарх Намангандаги “Сардоба” деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори, Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида ва Тошкентдаги “Юнусобод” деҳқон бозорида қайд этилди – 800 – 3 500 сўм.

Киритилди: 15:32 01.07.2019. Ўқилди: 2117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!