Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистон 8 ойда четдан қарийб 55 тонна парранда гўшти сотиб олган

Ўзбекистон 8 ойда четдан қарийб 55 тонна парранда гўшти сотиб олган

2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 16 та хорижий давлатдан қиймати 59,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 54,6 минг тонна парранда гўшти импорт қилинган.

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 минг тоннага ёки қарийб 14,2 фоизга ошган.

8 ойда Ўзбекистонга энг кўп парранда гўшти етказиб берган давлатлар:

  • Россия – 13,9 минг тонна;
  • Туркия – 9,8 минг тонна;
  • Беларусь – 7 минг тонна;
  • Бельгия – 5,6 минг тонна;
  • Нидерландия – 4,2 минг тонна;
  • Бошқа давлатлар – 14,1 минг тонна.
Киритилди: 13:47 11.10.2025. Ўқилди: 1064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!