Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистон 2020 йилдан истеъмолга яроқсиз гўштлар савдосига қарши кураш бошлайди

Ўзбекистон 2020 йилдан истеъмолга яроқсиз гўштлар савдосига қарши кураш бошлайди

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, 2020 йилдан сифати, ветеринария нуқтаи-назаридан кафолатланган гўштларни электрон маълумотлар базаси жорий қилинади.

Бу ҳақда бугун журналистлар билан учрашувда Ўзбекистон  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

"Мана шу электрон маълумотлар базасига киритилмаган гўштни сотиш ҳам, ундан фойдаланиш ҳам таъқиқланади", - деди у.

Хусусан, 2020 йилдан бошлаб бозор, супер маркет ва фаст-фудларга етказиб бериладиган гўштларнинг электрон базаси бўлиши шарт этиб белгиланади.

Акбаровнинг аниқлик киритишича, ушбу электрон базалар дастури фақатгина замонавий ихтисослашган сўйиш корхоналарида ўрнатилади ва мана шундай махсус корхоналарда сўйилган ҳайвон гўштлари ушбу базага киритилади.

Киритилди: 19:04 19.07.2019. Ўқилди: 1418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!