Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Uzbek Tigers тарқатиб юборилгани ҳақидаги хабар рад этилди

Uzbek Tigers тарқатиб юборилгани ҳақидаги хабар рад этилди

Бутунжаҳон бокс сериялари WSB мусобақаларида иштирок этиб келган Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси фаолияти тўхтатилмади, деб хабар беради Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот котиби Умид Мирзақориев.

Умид Мирзақориев жамоа тарқатиб юборилмаганлиги ҳақида Замон информацион, ахборот-таҳлилий кўрсатувига берган интервьюсида маълум қилган: Uzbek Tigers жамоаси ўз фаолиятини давом эттиряпти. Ҳеч қанақасига тарқалиб кетгани йўқ. Биз бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган миш-миш гаплар бўйича суриштирув ишларини бошладик. Bataфсил ҳаммасига ойдинлик киритганимиздан сўнг бу ҳақда расмий хабар берамиз. Ҳозирги вақтда Uzbek Tigers жамоаси ўқув йиғин машғулотларини олиб бормоқда .

Аввалроқ GoSport нашри янги мавсумда Ўзбекистон бокс федерацияси WSB мусобақаларида иштирок этувчи Uzbek Tigers жамоасини молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилгани ҳақида хабар берганди. Бунга ҳаваскор бокс бўйича терма жамоанинг бошқа мусобақаларда иштирок этиши сабаб сифатида кўрсатилганди.

Киритилди: 15:50 12.02.2019. Ўқилди: 1735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!