Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбек олимлари Усмонлилар империясининг тарихий архивини ўрганиш имконига эга бўлдилар

Ўзбек олимлари Усмонлилар империясининг тарихий архивини ўрганиш имконига эга бўлдилар

Туркия Республикаси Туркий тиллар тарихи ва маданияти “ТУРКТAВ ” жамғармаси “ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос” халқаро форуми доирасида ўзбекистонлик тадқиқотчиларга Усмонли империясининг тарихий архивларга кириш имкониятини тақдим этдилар. Эндиликда ўзбек олимлари Ўзбекистон Республикаси тарихига оид бир қатор ҳужжатларни тиклашлари мумкин бўлади.

Хабар қилинишича, айни вақтга қадар Фонд томонидан 55 минг електрон қўлёзма ҳужжатлар рақамлаштирилган.

Шунингдек 20 май куни бўлиб ўтадиган “ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос” форуми доирасида “ТУРКТAВ ” жамғармаси томонидан Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нусхалари "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос институтининг кутубхонасига топширилади.

Киритилди: 12:41 20.05.2022. Ўқилди: 2174 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!