Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбек миллиардери Фаттоҳ Шодиев Москвада мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам ташкиллаштирди

Ўзбек миллиардери Фаттоҳ Шодиев Москвада мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам ташкиллаштирди

Фаттоҳ Шодиев халқаро фонди ва Рус православ черкови молиявий кўмаги ёрдамида Москва шаҳрида мигрантлар учун бепул тиббий ёрдам ташкил этилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, тиббий клиника мигрантларга ёрдам кўрсатувчи марказ ҳисобланмиш "Рядом дом" (Уй ёнингда) ва Авлиё Алексий марказий клиник шифохонаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Бу ерда муҳтож чет элликлар, мигрантлар, қочоқлар ва бошпанаси йўқ шахсларга ёрдам кўрсатилади. Беморлардан фақат паспорт талаб этилади.

Клиника ходимининг сўзларига кўра, тиббий ёрдамга муҳтож мигрантлар мигрантлар иш кунлари соат 08:30 16:30га қадар 7(495) 952-11-41 телефон рақами орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

 

Киритилди: 15:59 14.11.2019. Ўқилди: 2516 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!