Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбек кинорежиссёрларидан бири фирибгарликда айбланиб, қамоққа олинди (видео)

Ўзбек кинорежиссёрларидан бири фирибгарликда айбланиб, қамоққа олинди (видео)

Ўзбек киносида Яраланган қалб ва Тақдир синови фильмлари билан танилган режиссёр фирибгарликда айбланмоқда. Бу ҳақда Замон дастурида хабар қилинди.

У ўзини Ёшлар иттифоқида режиссёр ва актёр деб таништириб, Самарқанд вилоятида кастинг эълон қилади. Аслида унда Ўзбеккино МА дан рухсатнома ҳам бўлмаган. Пастдарғом туманида кинокастинг эълон қилиб, фильмда суратга тушишни истаган 11 нафар йигитдан пул олади ва ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборади.

Бундан ташқари гумондор икки йигитга бош ролни ваъда қилиб, уларнинг биридан 900 доллар, иккинчисидан 1200 доллар миқдорида пул олади. 2018 йил 31 январь куни режиссёр яна 100 доллар олётганда қўлга олинади.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми б банди билан айблов эълон қилиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 13:06 07.02.2019. Ўқилди: 4942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!