Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбек футболи фидойиси вафот этди

Ўзбек футболи фидойиси вафот этди

Ўзбек спорти фидойиси, мамлакатда футболни ривожлантириш йўлида кўп йиллар жонкуярлик кўрсатган футбол фахрийси Наримон Жалолов 89 ёшида вафот этган.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрда туғилган. У болалигидан футбол билан жиддий шуғулланган. Тошкентнинг “Спартак” жамоаси сафида тўп суриб, қатор ютуқларни қўлга киритган эди.

Жалолов футболчилик фаолиятидан сўнг, 1968 йилдан бошлаб Тошкентнинг “Пахтакор” клубида аввал турли лавозимларда, сўнг жамоа раҳбари лавозимида меҳнат қилган.

Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида футбол стадионлари қурилган. Наримон Жалолов 1992 йилда Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти лавозимига сайланган. У сўнгги йилларда ЎФA қошидаги Фахрийлар кенгашига раисилик қилиб келаётган эди.

Наримон Жалолов “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ҳамда “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
 

Киритилди: 17:06 20.09.2020. Ўқилди: 6265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!