Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбек боксининг "отаси"

Ўзбек боксининг "отаси"

Ушбу ҳикоя шунчалик ажойибки, унинг воқелигига ишониш қийин. Миллатнинг умиди деб аталган ва энг истеъдодли ва истиқболли боксчилардан бири бўлган Американинг енгил вазнли чемпиони СССРга кўчиб ўтди, мураббийликни бошлади ва ўнлаб чемпионларни тарбиялади. Америкалик яҳудий Совет фуқароси ва дунёдаги энг кучли мактаблардан бири ҳисобланган ўзбек бокс мактабининг асосчиси бўлди.

Сидней Жексон 1886 йилда Ню-Ёркда, камбағал яҳудий оиласида туғилган. Унинг отаси, маҳаллий кимёвий заводда ишлаган. Сидней 6 ёшлигида отаси сил касалидан вафот этган. Жексон боксни 12 ёшида маҳаллий Бронх Ридгеон клубида бошлаган. У 18 ёшида профессионалга айланди. Сидней бокс унинг оиласини боқиш учун пул топишнинг ягона йўли деб биларди ва ўз устида тинимсиз ишларди. У АҚШда профессионал боксчи эди. кўп ўтмай у АҚШда енгил вазн тоифасида чемпионга айланди. Газеталарда унга атаб «Американинг келажакдаги юлдузи» номли мақола чоп этилган.  Мураббийлари Жексонни миллатнинг умидли вакили, янги порлаётган юлдуз сифатида қарашарди. У енгил вазн тоифасида жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётганди. Унинг учун ҳаммаси яхши кетаётган эди. фақат бир воқеа унинг ҳаётини издан чиқармагунча…

1914 йил Жексон жамоадошлари билан Англияга намойиш жангларига ташриф буюради. Жангларнинг бирида Сидней бармоғидан қаттиқ жароҳат олди. Жаҳон чемпионатидан умидини узмаган йигит дўсти билан даволаниш учун Россия империясига жўнаб кетди.  Орқага қайтиш вақти келганда, Биринчи Жаҳон уруши бошланди ва ғарбий йўналиш ёпилди. Фақат Афғонистон орқали ўтиш мумкин эди. Тошкентда Сидней ва унинг дўсти Франк ўз ватанларига жўнаб кетиш учун оиласининг пул ўтказмаларини кутишган, аммо фақат Франк чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Жексоннинг оиласи қашшоқликда бўлганлиги сабабли унга ёрдам бера олмаган. Узоқ вақт давомида у ҳар куни почта бўлимига келган,  аммо унга ҳеч нарса жўнатилмаган эди. Натижада, У Ўзбекистонга қолишдан бошқа илож топа олмади.

Аввалига Сидней кийим-кечак фабрикасида ишлаган, рус тилидан сабоқ олган. Бундан ташқари, бокс ва кураш билан шуғулланган. Шу орада фуқаролар уруши бошланди ва боксчи тошкентлик ҳарбий комендант Якименкога мурожаат қилиб, унга янги ҳужжатларни бериш ва уни армияга кўнгилли сифатида жалб этишни илтимос қилди. Шундай қилиб, Америкалик спортчи Транскаспий фронтидаги халқаро отряднинг жангчиси бўлди.

СССР тузилгандан кейин ҳам у ҳеч қаерга кетмади. Тошкентда бокс бўйича мураббий бўлиб ишлай бошлади. Жексон Қоп ва қўлқопларни уй шароитида тайёрлаб, Ўзбекистонда биринчи бокс тўгарагини ташкил этди ва  У ўз салоҳияти билан у Ўрта Осиёда боксни ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Жексон мураббийлар билан катта ўқув ва услубий ишларни, шунингдек, Ўзбекистон ССР Бокс федерациясида ижтимоий ишларни олиб борди.

Сидней Жексоннинг тақдири ва ҳаёти тўғрисида буюк рус ёзувчиси Георгий Иванович Свиридов «Джексон остаётся в России» («Жексон Россияда қолди») романини ёзган. 1921 йил Сидней ўз жамоасини Олимпиадага тайёрлаётган пайтда АҚШ элчиси унга чиқиш ҳужжатларини топширди. Мураббий элчининг қўлидаги ҳужжатларига қараб маъюс кулиб: “Бир неча йил олдин бу лаҳзани орзу қилар эдим, аммо ҳозир кеч бўлди. Уйга қайтиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлган пайтларим бўлган, аммо АҚШ мени унутиб қўйган. АҚШ фуқароси бўлиш мен учун катта шараф бўлган бўлса, энди бу ерда хизмат қилиш мен учун улкан шарафдир ”.

1922 йилда Тошкентдаги «ФОРТУНА» спорт мажмуасида илк бокс мусобақаси ўтказилди. Уни Сидней Жексон уюштирди. У Республика терма жамоасининг доимий мураббийcи сифатида бокс бўйича юзлаб спорт усталарини тайёрлади. 1938-1942 йилларда Тошкент педагогика институтида ўқиди, сўнгра шу ерда инглиз тилидан дарс берди.

Кейинчалик унинг кўплаб шогирдлари машҳур боксчилар ва мураббийлар бўлишди: Владимир Агаронов (СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси), Жозеф Будман (СССР чемпионатининг кумуш медаль совриндори),  СССР чемпионлари Борис Гранаткин ва Юрий Бухман, Ўзбекистон, СССР ва Ўрта Осиё чемпиони Владимир Карпов шулар жумласидандир. Бундан ташқари, шогирдлари нафақат спорт соҳасида, балки, бошқа жабҳаларда ҳам юқориларга кўтарилишди ( тўрттаси Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, бештаси фан докторлари). Буюк қаҳрамон, юртимиз боксининг отаси  Сидней Жексон 1966 йил вафот этади. У Тошкентдаги Боткин қабристонига дафн қилинган.

Ўзбек бокси тирик экан, Жексон ҳам қалбларда мангу қолади…

Сухробжон САДРИЙ

manba: fikrat.uz

Киритилди: 06:00 29.10.2020. Ўқилди: 4701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!