Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбек актрисаси халқаро театр фестивалида “Энг яхши аёл роли учун” номинациясида ғолиб бўлди

Ўзбек актрисаси халқаро театр фестивалида “Энг яхши аёл роли учун” номинациясида ғолиб бўлди

Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Малика Авазова Қирғизистондаги “Айтматов жана театр” (Айтматов ва театр) халқаро театр фестивалида “Энг яхши аёл роли учун” номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат драма театри актёри Сардор Мансуров “Turon24” га маълум қилди.

“Биз жуда хурсандмиз. Театримизнинг иқтидорли актрисаси Малика Авазова ”Энг яхши аёл роли учун“ номинациясида ғолиб деб топилди. Актриса бу мукофотга режиссёр Ғофир Мардоновнинг “Жамила” спектаклидаги Жамила роли учун совриндор дея эътироф этилди. Ҳозир Қирғизистон опера ва балет театри биносида “Айтматов жана театр” (Айтматов ва театр) халқаро театр фестивали якуний қисми, тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Яна бир қувончли воқеа тақдирлаш маросимида намойиш этилаётган театрлаштирилган концерт дастурида Ўзбекистон давлат драма театри актёри Камолиддин Раҳмонов ўз қўшиқлари билан иштирок этмоқда. Умуман олганда жамоамиз эришган ютуқ таҳсинга лойиқ. Халқаро фестиваль доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Россия мамлакатлари Чингиз Айтматов асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллари билан иштирок этишди“, - деди Сардор Мансуров ”Turon24“ мухбири билан суҳбатда.

Ушбу фестиваль Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан 12-17 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида ташкил этилди.

Киритилди: 18:14 17.11.2018. Ўқилди: 3240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!