Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўз фарзандини 5 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Ўз фарзандини 5 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган она қўлга олинди

Олий суд жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман судида жорий йил октябр ойида кўриб чиқилган жиноят иши тафсилотларини маълум қилди.

Келтирилишича, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва Беруний тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2021-йил 27-апрел куни соат 18:00ларда Н.Д ўзининг вояга етмаган фарзанди яъни 2020-йил 27-сентябр куни туғилган ўғлини сотиб моддий бойлик орттиришни кўзлаб, Беруний тумани ҳудуди, Тўрткўл туманида яшовчи А.С исмли фуқаро билан учрашган.

Унга ўзининг вояга етмаган ўғил фарзандини 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул эвазига сотишга келишиб, Элликқалъа тумани Сарабий ОФЙ ҳудудида ушбу келишилган пуллардан 3 500 АҚШ доллари ва АТБ Микрокредитбанкига тегишли ичида 15 млн. 700 000 сўм миқдоридаги пуллари бор бўлган пластик картаси жами 52 млн. 553 285 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур иш юзасидан олиб борилган суд муҳокамасида, судланувчи Н.Д.нинг оилавий аҳволи ва шароитлари ўрганилганида у икки нафар фарзанди билан ижарада яшаб келаётгани, бугунги кунда ҳомиладор эканлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, Суд судланувчининг кўрсатмалари ва мазкур ҳолатларни инобатга олиб, инсонпарварлик принсипига амал қилган ҳолда, унга нисбатан 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаб, 2 йил шартли ҳукм қўллашни лозим топган.

Киритилди: 02:19 09.11.2021. Ўқилди: 3260 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!