Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўйин вақтида беҳаё қўғирчоқлардан фойдаланган футбол клуби жаримага тортилди

Ўйин вақтида беҳаё қўғирчоқлардан фойдаланган футбол клуби жаримага тортилди

Жанубий Кореянинг “Сеул” клуби трибуналарда томошабинлар ўрнида беҳаё қўғирчоқларни жойлаштиргани учун 100 миллион вон (81 454 доллар) жаримага тортилди. Reuters маълум қилишича, бу ҳақда мамлакат чемпионати интизом қўмитаси қарор чиқарди.

Чемпионат май бошида қайта тикланганди, бироқ ўйинлар томошабинларсиз шарти билан ўтказиляпти. 17 май куни “Сеул” клуби ўз майдонида “Кванжу” жамоасини қабул қилди. Трибуналарни тўлдириш учун клуб раҳбарияти ниқобларда манекенларни ўтказиб, баннерларни илиб қўйди.  

Кейинчалик телевизорда ўйинни кузатган мухлислар манекенлар беҳаё қўғирчоқларга ўхшашини пайқаб қолишди. Плакатларда эса ана шундай қўғирчоқларни сотадиган дўконлар номлари ёзилган экан.  

“Интизом қўмитаси ҳодисанинг жиддийлигини инобатга олиб, кескин чораларни кўрди. Манекенлардан фойдаланиш фанат ва уларнинг оила аъзоларини ҳақорат қилди. Умид қиламизки, келгусида бундай нохуш ҳолатларнинг олди олинади”, — дейилган хабарда.

Куни кеча "Сеул" клуби раҳбарияти юз берган воқеа учун узр сўради. Баёнотда қайд этилишича, улар буюртма қилган маҳсулотлар катталар учун мўлжалланган товарлар тоифасига кириши ҳақида хабардор бўлмаган.

 

Киритилди: 17:21 21.05.2020. Ўқилди: 4204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!